Самарқанддаги педофил воқеаси: қизалоқни омадли чуқур ва Комиссар Донаев қутқариб қолган
Самарқандда ўсмир қизни ўғирлашга уринган шахс билан боғлиқ ҳодиса кўпчиликни ташвишга солди. Ички ишлар ходими эканлиги айтилаётган бу одам қизалоқни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётганда, машина ғилдираги ёрилади. Ўша имкониятдан фойдаланган қиз атрофдагиларни ёрдамга чақиради ва фожиадан қутулиб қолади.
Kun.uz мухбири қизалоқни қутқариб қолган инсонлардан воқеа тафсилотларини билиш мақсадида Оқдарё туманидаги Бошдархон маҳалласига борди.
Бошдархон Оқдарё туманининг нисбатан чеккароқ ҳудудида жойлашган маҳалла бўлиб, аҳолиси оз ва турли жойлардан кўчиб келишган. Ҳудудда кўплаб далаҳовлилар мавжуд, бироз овлоқ жой ҳисобланади.
Алишер Саъдуллаев маҳалладаги машина созлаш устахонасида шогирд бўлиб ишлайди. 8 март – дам олиш куни бўлса-да, у ўша куни эрталаб ишга чиққан. Ёш уста бизга кўрганларини гапириб берди.
Алишерга кўра, устахона яқинига оқ рангли «Нексия-3» автомашинаси тез келиб бурилади ва чуқурга тушиб, баллони дам қўйиб юборади. Ҳайдовчи шунда ҳам тўхтамасдан машинанини ҳайдаб кетишга уринади. Бироз нарига бориб машина баллонини кўришга тушганида, ичкаридан ёш қизча югуриб келиб, ёрдам сўрайди. Бегона одам машина эшикларини ичкаридан қулфлаб, бошқа жойга ҳайдаб кетганини айтади.
Ёш уста вазиятни устози Комиссар Донаевга айтади.
Донаевнинг маълум қилишича, ҳайдовчи бироз вақтдан сўнг устахонага қайтиб келган. Машина баллонини алмаштириб беришни сўраган. Қизнинг гаплари ва вазиятдан хулоса қилган уста ҳайдовчига савол бера бошлаган. Ҳайдовчи ўзини яхши тутмай, қўполлик қилгач, уста ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмоқчи бўлади. Шу вақтда ҳайдовчи машинасини ҳайдаб қочади ва яширинишга улгуради.
«Орқасидан излаб бордим, маҳалла оралаб кетгани учун тополмадим. Қизнинг отасига телефон қилиб, ҳолатни тушунтирдик. Қиз жуда ваҳимага тушиб қолгани учун аввалига биздан ҳам қўрқиб турди. Тезда отаси етиб келиб, олиб кетишди. Қизалоқни Худо асради», деди Комиссар Донаев.
Қизнинг отаси вазиятни билгач, ички ишлар идораларига ариза берган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бу шахс қисқа фурсатда топилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган. Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати унга нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси, 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Kun.uz манбасига кўра, ўсмир қизни ўғирлашга уринган шахс ҳақиқатан ҳам ички ишлар идорасида ишлаб келган. У қамоққа олинганидан сўнг ишдан бўшатилган.
Қизалоқнинг отаси биз билан суҳбатда бевосита камера қаршисида гапиришни истамаган бўлса-да, одамларни янада ҳушёрликка, огоҳликка чақирди.
Исомиддин Пўлатов, Kun.uz мухбири,
Тасвирчи ва монтаж устаси Фахриддин Ҳотамов.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2025
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
08:04 / 21.01.2025
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
13:22 / 19.01.2025