Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашув ўтказди
Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон Ўзбекистон учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди.
“Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашув бўлиб ўтди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим”, деб ёзди у ўз Telegram-каналида.


Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон Ўзбекистон учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир.
Мирзиёева илиқ қабул ва мамлакатлар ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун Қозоғистон президентига миннатдорлик билдирган.

Аввалроқ Саида Мирзиёева Тошкент халқаро форумида иштирок этиш учун келган Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашганди.
Мавзуга оид
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
09:00 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева ва Ерлан Карин шерикликнинг устувор йўналишларини кўриб чиқди
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
08:21 / 22.06.2026