Ўзбекистон | 16:12 / 25.01.2020
50966
2 дақиқада ўқилади

Яна ис гази ва яна Жиззах: бир оиланинг 3 фарзанди вафот этди, она реанимацияда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Зиёкор маҳалласида уч нафар ака-ука ва уларнинг онаси ис газидан заҳарланди. Фожиа оқибатида болалар вафот этишган, она – реанимация бўлимида қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Kun.uz`га маълум қилишларича, бахтсиз ҳодиса бугун, 25 январь куни тонг соат 5:10лар атрофида рўй берган

Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларнинг барчаси ҳам тўғри эмас, яъни улар овқатдан эмас, ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Эслатиб ўтамиз, ис гази 9 январь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳам бир оиланинг 4 аъзосини ҳаётдан олиб кетган эди. «Кўкгумбаз» МФЙга қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи ота-она ҳамда уларнинг икки фарзанди ҳалок бўлган эди.

Январь ойида, шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида она ва икки ёшли фарзанди, Фарғона вилояти Қува туманида бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

Мавзуга оид