Спорт | 16:03 / 27.05.2026
6231
2 дақиқада ўқилади

Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида олтинчи марта, қаторасига тўртинчи марта йилнинг энг кўп даромад олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. 41 ёшли португалияликнинг сўнгги 12 ойдаги даромади 300 миллион долларга баҳоланган. Кучли учликдан мексикалик боксчи Канело Алварес ҳамда аргентиналик футболчи Лионел Месси ҳам жой олган.

Фото: Getty Images

Американинг Forbes нашри йил давомида энг кўп даромад олган спортчилар рейтингини янгилади

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида олтинчи марта, қаторасига тўртинчи марта йилнинг энг кўп даромад олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. 41 ёшли португалияликнинг сўнгги 12 ойдаги даромади 300 миллион долларга баҳоланмоқда, шундан 235 миллион доллари клубдаги маоши, қолган 65 миллион доллар реклама келишувлари ва майдондан ташқаридаги бизнес эвазига қўлга киритилган.  

Иккинчи ўринни мексикалик боксчи Канело Алварес (170 миллион доллар), учинчи ўринни «Интер Майами» (АҚШ) клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси (140 миллион доллар) эгаллаб турибди. 

Энг кўп маош олувчи спортчиларнинг кучли ўнлиги қуйидаги кўринишни олган:

  • Криштиану Роналду (футбол, Португалия) – 300 миллион доллар;

  • Канело Алварес (бокс, Мексика) – 170 миллион доллар;

  • Лионел Месси (футбол, Аргентина) – 140 миллион доллар;

  • Леброн Жеймс (баскетбол, АҚШ) – 137,8 миллион доллар;

  • Сёхей Отани (бейсбол, Япония) – 127,6 миллион доллар;

  • Стефен Карри (баскетбол, АҚШ) – 124,7 миллион доллар;

  • Жон Рам (голф, Испания) – 107 миллион доллар;

  • Карим Бензема (футбол, Франция) – 104 миллион доллар;

  • Кевин Дюрант (баскетбол, АҚШ) – 103,8 миллион доллар;

  • Люис Хэмилтон (формула-1, Буюк Британия) – 100 миллион доллар.

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, кучли 50 таликдаги спортчилар бевосита спорт фаолиятидан – маош, бонус ва мукофот пулларидан – қарийб 3 миллиард доллар ишлаб топган. Яна 1,1 миллиард доллар реклама шартномалари, тижорий лойиҳалар, оммавий чиқишлар ва спортдан ташқари бошқа даромад манбалари ҳиссасига тўғри келади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид