Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пахта далалари майдони қисқартирилади
2017 йил 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлиси ўтказилди. Унда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан «Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Шуҳрат Тешаев сенаторларга бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
«2016 йил ҳосилидан бошлаб келгуси 5 йил давомида пахта майдонларини 185 минг гектар ёки 14,5 фоизга қисқартириш кўзда тутилган. Ушбу пахтадан бўшаган майдонларга, сабзавот, полиз, ем-хашак мойли ва дуккакли экинлар ва картошка экиш ҳамда интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган. Натижада 2020 йилга келиб, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз экинларини етиштиришни камида 2,3 бараварга оширишга эришилади. 3 йил мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 3 баравар ошиши таъминланади», — деган вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
19:30 / 27.02.2026
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилиши ўтказилди
21:55 / 14.02.2026
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблари тақдирланди
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
16:42 / 05.02.2026