Ўзбекистон | 12:30 / 10.01.2019
8248
1 дақиқада ўқилади

Коммунал хизматлар тизими қачон автоматлаштирилади?

Истеъмолчининг унификацияланган шахсий ҳисобрақамини жорий қилган ҳолда Коммунал хизматларнинг ягона билинг тизимини яратиш кейинга қолдирилди, деб ёзмоқда Norma.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 726-сон қарорига мувофиқ мазкур технологиялар 2018 йил 1 августига қадар ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши, бу йилнинг бошидан эса билингга электр ва газ таъминоти ҳам қўшилиши керак эди. Бироқ тизим ҳанузгача ишга туширилмади.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2019 йилдаги 5-сон қарори чиқиши билан янги муддатлар маълум бўлди. 2019 йилнинг 1 апрелига келиб Коммунал хизматларнинг ягона билинг тизимини яратишга оид техник топшириқ ишлаб чиқилади ва лойиҳани молиялаштириш манбалари белгиланади.
 
Ҳужжат 5.01.2019 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид