Эронлик вазир Трампни «костюмдаги террорчи» деб атади
Эрон ахборот технологиялари вазири Жавод Озарий Жаҳромий твиттердаги саҳифасида АҚШ президентининг Эрондаги 52та нишонга зарба бериш ҳақидаги гапига муносабат билдирди.
«Худди ИШИД каби! Худди Гитлер каби! Худди Чингизхон каби! Уларнинг барчаси бошқа давлатлар маданиятидан нафратланишган. Трамп - костюм кийган террорчидир. У тез орада ҳеч ким Эроннинг буюк миллати ва маданиятини енга олмаслигини билиб олади», дея ёзган Жаҳромий.
Ўз навбатида Эрон қуролли кучлари қўмондони Абдулраҳим Мусавий ҳам Трампнинг сўзларига муносабат билдирган ва АҚШда Эрон ислом республикаси билан урушга киришиш учун «жасорати етиши»га шубҳа билдирган.
«Келажакда бу борада низо келиб чиқса, лекин шахсан мен бундай бўлмайди, уларнинг бунга жасорати етмайди деб ҳисоблайман. Ўшанда 5 ва 2 рақамлари ортида қандай қасосга шама борлигини билиб оламиз», деган у.
Бундан аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон америкаликларга ёки Қўшма Штатлар объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52 та объектга зарба берилиши ҳақида огоҳлантирганди. Шунингдек, 52 рақами - 1979 йилдаги инқилоб вақтида Теҳрондаги АҚШ элчихонасининг гаровга олинган ходимлари сонини ифодалайди.
Расмий Теҳрон Ироқ пойтахтида Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг махсус «Ал-Қудс» бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШнинг Яқин Шарқдаги объектларига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
19:45 / 22.11.2024