Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монополияга қарши мустақил давлат органи ташкил этилади
Монополияга қарши давлат органи мустақил алоҳида орган сифатида ташкил этилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.
Ҳужжат билан 2019 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада рақобатни ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолиятини назорат қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ўтказган ҳолда мустақил монополияга қарши давлат органини ташкил этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги.
Шунингдек, давлат томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва унинг нархини белгилаш амалиёти бутунлай қайта кўриб чиқилиб, бозор тамойиллари жорий этилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан нарх шакллантиришни эркинлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилашдан воз кечиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 март, ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси.
Бундан ташқари, рақобатга оид муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада “Табиий монополиялар тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонун нормаларини бирлаштириш ва янада такомиллаштириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 октябрь, ижро учун масъуллар - Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
11:27 / 06.01.2026