Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар бевосита тўлаган солиқлар қайси соҳаларга сарфлангани очиқланади
2026 йилдан бошлаб, жисмоний шахслар тўлаган даромад солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тушумлар қайси йўналишларда сарфлангани ҳақида маълумот бериб борилади. Қайд этиш лозим, бу уч турдаги солиқлардан тушумлар – консолидациялашган бюджет харажатларининг 12 фоизини ташкил этади.
Фото: Kun.uz
“Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Очиқ бюджет” порталида (openbudget.uz) “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади. Бунда:
- жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
- тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.
Маълумот учун, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 20 фоизи (ёки консолидациялашган бюджет харажатларининг 11,9 фоизи) ушбу қарорда назарда тутилган уч турдаги солиқ тушумларига тўғри келади:
- 19,9 трлн – жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи;
- 4,8 трлн – ер солиғи;
- 4,1 трлн – мол-мулк солиғи.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
15:12 / 28.03.2026
Ўзбекистонда футболчилар даромад солиғидан озод этилди
14:17 / 25.03.2026
Ҳокимларнинг бюджет очиқлиги бўйича мажбурияти кучайтирилди
09:05 / 22.02.2026