Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нобел қўмитаси тиббиёт бўйича мукофот лауреати билан боғлана олмади
Фред Рамсделл бу вақтда ҳайкинг қилиш учун интернет ишламайдиган жойларга чиқиб кетган ва янгиликдан бехабар қолган.
Фото: AFP
Нобел қўмитаси физиология ва тиббиёт бўйича мукофот совриндори Фред Рамсделл билан боғлана олмади, чунки у «цивилизациядан йироқда яхшироқ ҳаёт кечирмоқда». Бу ҳақда AFP’га Рамсделл ишлайдиган Sonoma Biotherapeutics лабораторияси ҳаммуассиси ва олимнинг дўсти Жеффри Блюстоун маълум қилди.
Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари 6 октябр куни эълон қилинди. Улар Мери Бранков, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучи эди. Улар «периферик иммунологик толерантлик бўйича кашфиётлар учун» мукофотга сазовор бўлишди.
Бироқ, қўмита Рамсделл билан боғланиб, унга бу хабарни етказа олмади, чунки у «рақамли детоксикация» қилиб, Айдаҳо штати бўйлаб саёҳатга чиқиб кетганди.
«Ўзим у билан боғланишга ҳаракат қилдим. Ўйлашимча, у рюкзаги билан Айдаҳодаги кимсасиз жойларга саёҳат қилмоқда», – деди Блюстоун.
AFP’нинг ёзишича, Нобел қўмитаси Мери Бранков билан боғланишга уринганида ҳам муаммога дуч келган – чунки у АҚШнинг Ғарбий соҳил қисмида яшайди ва Стокҳолм билан вақт фарқи тўққиз соатни ташкил қилади.
«Мен улардан [Рамсделл ва Бранковдан] имкон бўлса, қайта қўнғироқ қилишни сўрадим», – деди Нобел қўмитаси котиби Томас Перлман матбуот анжуманида.
Кейинроқ Перлман рафиқаси билан саёҳат қилаётган Рамсделл билан суҳбатлашишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, олимнинг рафиқаси қўл телефонини ёққанида янгиликлардан хабар топган. Ўшанда аёл қаттиқ қичқириб юборган.
«Аввалига у турмуш ўртоғи гризли айиғини кўриб қолган деб ўйлаган. Аммо бундай эмасди – миссис О’Нилнинг телефони сигнал тутган ва у бир хил мазмундаги янгиликлар оқимига гувоҳ бўлган», – дея ёзади NYT.
Рамсделл дастлаб бу хабарларга ишонмаган, Перлман эса биринчи уринишдан йигирма соат ўтгачгина у билан гаплаша олган.
Мавзуга оид
13:40 / 11.12.2025
“Демократия эркинлик учун курашиши керак”: Мачадонинг Нобел нутқи Ослода ўқиб эшиттирилди
07:40 / 30.10.2025
Рейтинг: Нобел мукофоти лауреатлари энг кўп бўлган мамлакатлар
17:20 / 15.10.2025
Иқтисодиёт бўйича Нобел лауреатлари: улар нимани исботлашган?
17:25 / 13.10.2025