Жаҳон | 07:40 / 30.10.2025
10538
1 дақиқада ўқилади

Рейтинг: Нобел мукофоти лауреатлари энг кўп бўлган мамлакатлар

Нобел мукофоти — инсоният тараққиётига беқиёс ҳисса қўшганларни эътироф этувчи, дунёдаги энг нуфузли мукофотлардан бири. 1901 йилда таъсис этилган бу мукофот бир қатор тоифаларда, жумладан адабиёт, кимё, тиббиёт ва иқтисодиёт соҳаларида берилади.

Фото: EPA / TASS

Юқоридаги инфографикада 2025 йил ҳолатига кўра Нобел мукофотларини энг кўп тоифаларда қўлга киритган мамлакатлар тақдим этилган бўлиб, инновациялар ҳамда илмий ва ижтимоий тараққиётнинг асосий марказларини кўрсатади. Визуализация учун маълумотлар Википедиянинг «Мамлакатлар бўйича Нобел лауреатлари рўйхати» саҳифасидан олинган ва фуқаролигига кўра берилган мукофотларнинг умумий сони ҳисобга олинган.

Тўрт юз ўттиз саккизта (428) Нобел мукофоти ёки 34 фоизи АҚШ фуқароларига тегишли. Бу кўрсаткич бўйича америкаликлар катта фарқ билан пешқадам.

Мартин Лютер Кинг ва Эрнест Ҳемингуэй каби жасоратли шахслар АҚШни тинчлик ва адабиёт тоифаларида намоён эта олган бўлса, саноқсиз олимлар замонавий тиббиёт ва физиканинг шаклланишига ҳисса қўшган.

Нобел мукофотини қўлга киритган фуқаролари сони бўйича етакчи ўнталикка қуйидаги давлатлар ҳам киради: Буюк Британия (145), Германия (116), Франция (79), Швеция (34), Япония (33), Россия (30), Канада (29), Швейцария (27) ва Австрия (25).

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид