Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Иқтисодиёт бўйича 2025 йилги Нобел мукофотини Жоэл Мокир (АҚШ), Филипп Агон (Франция) ва Питер Хауит (АҚШ) олди. Улар «инновацион иқтисодий ўсишни тушунтиргани учун» тақдирланди.
Иқтисодиёт бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти Жоэл Мокир (АҚШ), Филипп Агон (Франция) ва Питер Хауитга (АҚШ) насиб этди.
Уч нафар иқтисодчи «инновацион иқтисодий ўсишни тушунтиргани учун» бу йилги мукофотга сазовор бўлди. Бу назария технологик ўзгаришлар ва «бунёдкор бузғунчилик» мамлакатларнинг узоқ муддатли фаровонлигини қандай шакллантиришини тушунишга ёрдам беради.
«Сўнгги икки асрда дунё тарихда биринчи марта барқарор иқтисодий ўсишга гувоҳ бўлди. Бу кўплаб одамларга қашшоқликдан чиқишга ёрдам берди ва фаровонликнинг пойдеворини яратди. Бу йилги мукофот совриндорлари Жоэл Мокир, Филипп Агон ва Питер Хауит инновациялар кейинги тараққиёт учун туртки бўлиб хизмат қилишини тушунтириб беришади. Лауреатлар бизни барқарор ўсишни одатий ҳол сифатида қабул қилиб бўлмаслигига ишонтиришди. Инсоният тарихининг кўп қисмида иқтисодий ўсиш эмас, балки турғунлик одатий ҳол бўлиб келган. Уларнинг иши шуни кўрсатадики, биз ўсишга тўсқинлик қилаётган таҳдидларни англашимиз ва уларга қарши туришимиз керак», дейилади Нобел қўмитаси баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда америкалик иқтисодчи Клаудия Голдин аёлларнинг меҳнат бозоридаги ролини ўрганишга оид тадқиқотлари учун, 2024 йилда эса Массачусетс технологиялар институти профессорлари Дарон Ажемўғли ва Саймон Жонсон ҳамда Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон «институтларнинг шаклланиш жараёнлари ва уларнинг иқтисодий фаровонликка таъсирини тадқиқ қилгани учун» ушбу мукофотга лойиқ деб топилганди.
Мавзуга оид
14:25 / 01.01.2026
2025 йилги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
19:31 / 30.12.2025
Йил якуни: 2025 йил Ўзбекистон иқтисодиётидаги асосий тенденциялар
12:05 / 26.12.2025
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
17:52 / 24.12.2025