Фан-техника | 08:12 / 22.08.2018
5527
1 дақиқада ўқилади

Facebook Россия ва Эрон билан боғлиқ саҳифаларни ўчириб ташлади

Фото: AFP

Американинг Facebook компанияси ижтимоий тармоқда ишончсиз маълумот тарқатишга қарши кураш доирасида Россия ва Эрон билан алоқадор қатор саҳифаларни ўчириб юборди. Бу ҳақда компания баёнотида айтилади.

«Бугун Facebook ва Instagram'даги келишилган ишончсиз ҳаракатлар учун бир нечта саҳифалар, гуруҳлар ва аккаунтларни ўчирдик. Ушбу фаолиятнинг бир қисми Эрондан келмоқда, бошқа қисми - Россиядан», - дейилади баёнотда. 

Унинг сўзларига кўра, «эронликлар» ва «руслар» аккаунтлари бир-бирига боғланган бўлмаган, бироқ «бошқаларни улар кимлиги ва нима қилаётгани ҳақида алдаш учун ҳисоб ёзувлари тармоқларини ташкил этиб, шундай тактикадан фойдаланишган».

«Биз бундай хатти-ҳаракатларни тақиқлаймиз, чунки биз одамлар Facebook орқали топилган танишларига ишонишларини истаймиз», - дея тушунтиришган компанияда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ эронлик икки жосус ушлангани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид