Ўзбекистон | 10:03 / 15.01.2021
13567
1 дақиқада ўқилади

Манба: Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўзгариши кутилмоқда

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўзгариши кутиляпти. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Бу парламент йиғилишида рўй бериши мумкин. Сенат қўмиталаридан бирининг раиси янги омбудсман бўлиши кутиляпти. 

Улуғбек Муҳаммадиев 2015 йилда Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимига сайланганди. Муҳаммадиев бу лавозимда 1995 йилдан буён ишлаб келган Сайёра Рашидованинг ўрнини эгаллаган.

Улуғбек Муҳаммадиев 1971 йилда туғилган бўлиб, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, сиёсий фанлар номзоди саналади. 

Мавзуга оид