
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси бошчилигидаги Ўзбекистон тадбиркорлари делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил қилинган “MUSIAD инвестициялар форуми” да иштирок этди.


Шунингдек “MUSIAD инвестиция форуми”да 300 дан ортиқ туркий тилли давлатлар етакчи тадбиркорлари, инноваторлар, йирик инвесторлар, ёш тадбиркорлар ва бошқа йирик компаниялар вакиллари, туркий тилли давлатлар давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.


Форум доирасида дунёда ривожланаётган тенденциялар, янгича имкониятлар ва глобал миқёсдаги муаммолар бўйича маслаҳатлашувлар, давлатлар ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициялар, стартаплар ва замонавий ишлаб чиқариш йўналишларида семинарлар ташкил қилинди, тадбиркорлар ўртасида юзма-юз учрашувлар ўтказилди.



Умуман олганда, “MUSIAD инвестиция форуми”да Туркия давлатидан инвестициялар ва технологиялар жалб қилиш, шунингдек, Туркияга инвестиция киритиш истагидаги тадбиркорлар ва умуман туркий тилли давлатлар вакиллари билан ҳамкорлик, савдо-сотиқ, инвестициялар ва стартаплар йўналишларида алоқаларини ўрнатиш истагидаги тадбиркорлар иштирок этди.



Форум:
– кимё, металлар ва қазилма металлар ишлаб чиқариш;
– қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
– рақамли технологиялар;
– энергия маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
– молиявий, консалтинг хизматлар, таълим хизматлари;
– қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
– мебель ишлаб чиқариш;
– соғлиқни сақлаш йўналиши;
– логистика;
– тўқимачилик ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
– ишлаб чиқариш технологиялари каби йўналишларни ўз ичига олди.





