Ўзбекистон | 16:07 / 27.03.2019
9419
1 дақиқада ўқилади

АҚШ компанияси Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам марказлари қуради

Американинг US Inc компанияси Тошкент ва Навоийда шошилинч тиббий ёрдам марказлари қуради, деб хабар берди «Дунё» АА. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев ва компаниянинг бош молия директори Марк Уинтерс мазкур лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда Тошкент ва Навоий шаҳарларида клиник-диагностика лабораториялари ва шошилинч тиббий ёрдам марказлари ташкил этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди. Кейинчалик бундай марказлар республиканинг бошқа вилоятларида ҳам барпо этилади.

Марк Уинтерс ушбу муассасалар энг илғор ускуналар билан жиҳозланишини таъкидлади. Лойиҳада шунингдек, беморлар тиббий карталарининг ягона электрон базасини яратишни ҳам кўзда тутади.

Навоийда қиймати 24 млн долларлик клиник-диагностика лабораторияси ва шошилинч тиббий ёрдам маркази қуриш лойиҳаси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ва Шавкат Мирзиёевнинг 12 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида лойиҳа тақдимоти ўтказилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид