Ўзбекистон | 15:05 / 15.04.2024
48626
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан Адлия вазирлигига юборилган хатда тизимда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган. Сотуви 2022 йилнинг 1 ноябридан бошланган Onix кутилган даражада харидоргир бўлмади. Бунга автомобилнинг ваъда қилинган нархидан анча қиммат сотилаётгани сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.

Фото: UzAuto Motors

«Ўзавтосаноат» АЖ айрим давлат ташкилотларига имтиёзли равишда Оnix автомобилини харид қилиш таклифи билан чиққан. Хусусан, Адлия вазирлигига юборилган хатда тизимда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 ноябридан UzAuto Motors Onix учун шартнома беришни бошлаганди. Аммо компаниянинг ушбу модели кутилган даражада омадли чиқмади. Бунга Onixʼнинг ваъда қилинганидан анча қиммат нархларда сотила бошлагани асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. Хусусан, автомобил 9-12 минг доллар оралиғида сотувга чиқарилиши айтилганди.

Аввалроқ, UzAuto Motors Onix учун 15 млн сўмлик чегирма эълон қилгани ҳам хабар берилганди.

Мавзуга оид