GM Onix моделидаги камчилик учун катта миқдорда компенсация тўлаши мумкин
Бразилияда Chevrolet Onix модели билан боғлиқ катта жанжал бошланди. General Motors компанияси 2012-2018 йиллар давомида ушбу мамлакатда 1 млнга яқин Onix сотган, аммо автомобиллар хавфсизлик талабларига жавоб бермагани айтиляпти. Федерал прокурорларнинг таъкидлашича, маҳаллий заводда бошқа мамлакатлар учун ишлаб чиқарилган Onix’лар қўшимча ҳимоя воситалари билан жиҳозланган, ички истеъмолчиларга етказиб берилган машиналарда эса бундай функция бўлмаган.

Фото: Kun.uz
Бразилияда Chevrolet бренди билан боғлиқ катта жанжал бошланди. Федерал прокурорлар General Motors компаниясини 2012-2018 йиллар давомида Lotin NCAP хавфсизлик тестида рейтинг ололмаган 1 миллионга яқин Chevrolet Onix автомобилларини сотгани учун жазоламоқчи.
Улар компаниядан бундай автомобиллардаги бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларнинг барчаси учун катта миқдорда маънавий зарар ундирмоқчи. Умумий компенсация миқдори 2,5 млрд реал ёки 425 млн долларни ташкил этиши мумкин.
Даъвогарларнинг таъкидланишича, компания Бразилия бозорида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автомобилларни “атайлаб сотган”, чунки маҳаллий заводда бошқа мамлакатлар учун ишлаб чиқарилган Onix’лар қўшимча ҳимоя воситалари билан жиҳозланган бўлган.
2017 йилда мустақил Lotin NCAP ташкилоти транспорт воситаларининг хавфсизлигини текшириш мақсадида тест ўтказади, унда Chevrolet Onix ён таъсир хавфсизлиги бўйича ҳеч қандай рейтинг ололмайди. Бунинг ортидан харидорлар 2020 йилда компанияга қарши судга даъво аризаси киритади.
General Motors эса Lotin NCAP расмий тартибга солувчи орган эмаслигини таъкидлаб, сотилган Оних моделлари ўша пайтдаги миллий хавфсизлик қоидаларига мос келишини иддао қиляпти.
Бундан ташқари, Бразилиядаги бошқа машҳур моделлар: Renault Sandero, Renault Logan, Hyundai HB20, Citroen C3, Citroen C3 Aircross, Ford Ka va Fiat Argo'лар ҳам хавфсизлик тестида паст рейтинг олган.
Эътиборли жиҳати, хавфсизликка боғлиқ эътироз пайдо бўлиши билан Chevrolet дарҳол маҳаллий бозор учун ишлаб чиқарилаётган машиналарга ҳам экспорт учун чиқарилган автомобилларда бўлгани каби, қўшимча ён ҳимоя хавфсизлик тизимини қўшган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади?
Ўзбекистон | 09:03
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
Мавзуга оид

18:29 / 19.06.2025
Транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

16:33 / 29.05.2025
Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

14:59 / 10.04.2025