Хитой Марказий Осиё давлатлари суверенитетини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди
Пекин бу давлатлар суверенитетини шубҳа остига олган ўз дипломати сўзларидан четлашди.
Хитой бундан кейин ҳам Марказий Осиё давлатлари мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилинишини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Цин Ган баёнот берди. Унинг сўзларини Reuters келтирди.
«Хитой, ҳар доимгидек, Марказий Осиё давлатларининг миллий суверенитети, мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилинишини қатъий қўллаб-қувватлайди», деди Цин Ган.
Вазир Хитой шимоли-ғарбидаги Сиан шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан келган ҳамкасблари билан бўлган учрашувда шу ҳақда баёнот берган.
«Хитой Марказий Осиё давлатларининг миллий шароитларини инобатга олган ҳолда ўз ривожланиш йўлини танлашини қатъий қўллаб-қувватлайди», деди Цин Ган ва уларнинг ички ишларига ҳар қандай ташқи аралашувга қарши эканини қўшимча қилди.
Шунингдек, вазир БМТ ва ШҲТ орқали Марказий Осиёнинг беш республикаси билан алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ваъда берди.
21 апрель куни Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай LCI телеканалига берган интервьюсида собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олган ва бу шов-шувга сабаб бўлган эди.
24 апрель куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Лу Шай сўзларидан ўзини четга олди. Пекиннинг Париждаги элчихонаси Лунинг изоҳлари «сиёсий декларация эмас, балки унинг шахсий қарашлари ифодаси» экани ҳақида баёнот берди.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024