«Нега ёшларимиз биздан норози? Чунки улар билан зарур даражада шуғулланмаяпмиз» – Президент
Шавкат Мирзиёев 22 январ куни Бухоро вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Вилоят ҳокими тасдиқланган ушбу тадбирда республика миқёсидаги вазифалар, хусусан, ёшларни касбга ўргатиш масаласи муҳокама қилинди.
“Нега ёшларимиз биздан норози? Сабаби, мактабни битиргандан кейин ҳеч ким улар билан шуғулланмаяпти. Мактаб 11 йил ўқитиб, ўқишга киргиза олмаяпти. Майли, ўқишга киролмаганига яраша бирор ҳунарли бўлсин. Ҳамма ҳам олийгоҳга кириши шарт эмас, бунга имконият ҳам йўқ.
Бола ўз ўрнини топа олмай, сарсон-саргардон бўлмасин. Мана, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни автосаноатга қўшиб бердик. Чунки замонавий техникалар ишлаб чиқармоқчимиз. Эртага у тракторларни кимга берамиз. Ҳар бири 150 минг долларлик тракторлар бор, уларни ёшлар бошқариши керак. Мусаевга [бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев - таҳ.] алоҳида топшириқ - вазир Шерматов билан биргаликда мактабларда бу тизимни йўлга қўясизлар.
Бухоро муҳандислик технология институти ректори билан гаплашдим. Мана, “Навоийазот”даги ускуналарни деярли тўлиқ янгиладик. Лекин сизлар қайси технологияни ўқитяпсизлар? Жавоб қониқарли эмас. Эски технология ҳали ўзгармаган. Эртага битирган талабалар нима қилади?” – деди давлат раҳбари.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев Бухородаги сессияда қишлоқ хўжалигидаги вазият ҳақида гапириб, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев огоҳлантирилганини айтганди.
Мавзуга оид
11:34 / 08.10.2024
Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
10:17 / 10.07.2024