Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теракт ижрочилигида гумонланиб сурати тарқатилган марказий осиёлик терактга алоқадор эмаслигини маълум қилди
1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги Reina номли тунги клубга уюштирилган ҳужум ижрочисилигида гумон қилиниб, фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқатилган, келиб чиқишига кўра марказий осиёлик бўлган шахс ўзининг айбсизлигини маълум қилди.
Полиция теракт ИШИД аъзоси бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Haberturk маълумотига кўра, сурати тарқатилган шахс Қозоғистон фуқароси бўлиб, у Туркияда оёқ кийим савдоси билан шуғулланувчи тадбиркордир. У ўзининг террорчи сифатида гумон қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан кейин Истанбулнинг Зайтунбурни туман ички ишлар идорасига бориб, терактга алоқадор эмаслигини маълум қилган. Шунингдек, у ўзи ҳақида ёлғон хабар тарқатиб, номини булғаган сайтлар устидан шикоят аризасини топширган.

Маълум бўлишича, тарқатилган суратлар 3-4 йил муқаддам аэропортда олинган суратлардир.
Мавзуга оид
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
13:07 / 03.03.2026
Зеленский: Россия ва АҚШ билан учрашув бошқа жойга кўчирилиши мумкин
11:34 / 19.02.2026