Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар ходимини урган ҳайдовчи узр сўради
Тошкент шаҳрида ички ишлар ходимини уриб, бунинг ортидан подполковник акасининг ишдан кетишига сабабчи бўлган уканинг пушаймонлиги акс этган видео эълон қилинди.
Тошкент шаҳри ИИББ томонидан тайёрланган репортажда мазкур воқеа юзасидан батафсил маълумот берилган.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ ППХ ходими, ҳайдовчи ҳужумига учраган Сардорбек Ҳамроевнинг айтишича, улар мурожаат бўйича Мусаввир кўчасига етиб борганида фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаётгани, уларни ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилаётганига гувоҳ бўлган. Шундан сўнг улар фуқарони тинчлантиришга уринган.
«У жағимга мушт уриб қолди. Шундан сўнг ўзимга бириктирилган махсус восита, яъни шокер ёрдамида фуқарони зарарсизлантириб, ички ишлар бўлимига олиб бордик», – дейди у.
Ҳайдовчи, 36 ёшли Бобур Пардаев эса ўзининг ҳаракати сабабли акасининг обрўсига путур етганидан афсусдалигини билдирган.
«Спиртли ичимлик истеъмол қилганим сабабли гап талашдик. Кейин шу пост-патрул хизматлари ходимлари етиб келиб, ўзаро жанжаллашиб қолдик. Шундан сўнг кайфда қўл кўтариб юбордим. Қилган ишимдан мингдан минг афсусдаман, кечиришларингизни сўрайман. Барчадан узр сўрайман… Транспорт ҳодисаси содир қилиб қўйганимда, мени деб бошқалар жабр кўриши мумкин эди. Акамнинг ҳам шунча йил ишлаб, йиғган обрўсига путур етказиб қўйдим. Ҳаммасига ўша спиртли ичимлик сабабчи экан. Бу ҳол бошқа қайтарилмайди. Қилган ишимдан пушаймонман», – деган Пардаев.
«Тирсак» воқеаси
30 март куни тунги вақтда Яшнобод туманида Malibu ва Leapmotor русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, ҳайдовчилар ўртасида тортишув юзага келган. Сўнгра Leapmotor ҳайдовчиси 102 рақамига қўнғироқ қилиб, давлат рақам белгисига эга бўлмаган Malibu ҳайдовчиси авария содир этиб, унга нисбатан қўполлик қилаётгани ҳақида хабар берган.
Қоидабузар ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай ҳаракатланиб, ЙТҲ содир этгани маълум бўлган. У чақирув бўйича етиб келган ППХ ходимларига қаршилик кўрсатган ва ҳатто улардан бирига мушт туширган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳайдовчи ички ишлар ходимига тирсаги билан зарба берганини ва унинг акаси экани айтилган эркак вазиятга аралашишга уринганини кўриш мумкин.
Унга ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармагани учун жиноят иши қўзғатилган.
Кўп ўтмай унинг акаси, Сирдарё ИИБ раҳбар ходими, подполковник Шерзод Пардаев ушбу воқеага аралашмоқчи бўлгани учун вазирлик буйруғи билан лавозимидан озод қилинган.
Мавзуга оид
20:48 / 08.04.2026
Кассация суди Фурқат тумани ИИБ собиқ амалдорларига нисбатан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди
19:40 / 03.04.2026
Ички ишлар ходимини урган ҳайдовчи қамоққа олинди
20:26 / 02.04.2026
Тошкентда маст ҳайдовчи ички ишлар ходимини урди
21:16 / 21.03.2026