Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади
Фото: tma.uz
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кадрларни узлуксиз тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, таълим ва илм-фан жараёнларини тиббиёт амалиёти билан интеграция қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди, унда қуйидагилар назарда тутилади:
Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида замонавий тиббиёт таълим кластерини яратиш орқали Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш;
тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари таркибий тузилмасига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш (амалиёт) ишлари проректори (директор ўринбосари) лавозими ва иккита штат бирликларидан иборат клиник (ўқув) базалари билан ишлаш бўлимини ташкил этиш;
тиббиёт олий таълим муассасаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан таъминланувчи анатомик морглар, ўқув-биологик лаборатория (виварий)лар ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш;
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқув-симуляцион марказларни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган тиббиёт ташкилотларини қайта ташкил этиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга оширади.
Белгиланишича:
а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникалари:
тиббиёт олий таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари ва клиник фанларни ўқитиш учун асосий база ҳисобланади, шунингдек, кафедра ходимлари билан биргаликда ўқув жараёнини ташкил этиш, аҳолига ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш, тиббиёт соҳасида илмий-текширув изланишларини олиб боришда фаол иштирок этади;
клиника шифокор ходимлари таркибини шакллантиришда тиббиёт олий таълим муассасаси кафедралари профессор-ўқитувчиларининг сони 50 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлайди;
тиббиёт олий таълим муассасаси кафедралари ходимларини дарс жадвали ва ўқув режага мувофиқ етарли ўқув хоналари, шунингдек, педагогик ҳамда илмий-текшириш фаолияти учун шароитлар билан таъминлайди;
б) тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг бош шифокорлари:
яширин овоз бериш йўли орқали олий таълим муассасаси Кенгашининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
кафедра ходимларининг тўлақонли таълим, даволаш-диагностика ва илмий фаолиятини ташкил этишни таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларидаги бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари давлат муассасаларида уч йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб берган шифокорларга клиник ординатурага (резидентурага) киришда танлов синовлари натижалари бўйича йиғилган баллар суммасидан 30 фоиз миқдорида қўшимча баллар тақдим этилиши;
тиббиёт олий таълим муассасалари, малака ошириш институтлари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва уларнинг филиаллари харажатларининг бюджет сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, шунингдек, тўлов-контракт асосида клиник ординаторлар (резидентлар)ни ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан клиник ординатор (резидент) раҳбарига бир йилда 100 соат ҳисобидан бир нафар клиник ординатор (резидент)га раҳбарлик учун соатбай тўловлар тўланиши белгиланди.
Тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарларига дарс бериш фаолиятида иштирок этиши учун даволаш-профилактика муассасаларидан жалб қилинадиган малакали мутахассисларга тўлов-контракт асосида ўқишга кираётганлар маблағлари ҳисобидан лавозим маошига 100 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026