Жамият | 22:14 / 04.05.2023
45248
1 дақиқада ўқилади

Мудиранинг ўғли боғчада қизларга тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди 

2008 йилда туғилган йигитга нисбатан тергов ўтказилмоқда. 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳридаги давлат боғчасига қатновчи болаларнинг ота-оналари қизлари билан боғлиқ хунук ҳолат содир бўлганини маълум қилганидан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. 

«2 май куни 4 нафар фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг фарзандлари (6 ёшли қизлар) Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасасида ухлаб ётганида, вояга етмаган, 2008 йилда туғилган Х.Ш. улар танасининг турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган», дейилади хабарда. 

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид