Ўқитувчиларга ижтимоий уйлар ва автомашиналар учун имтиёзли кредитлар берилади
Ўзбекистонда ўқитувчиларга имтиёзли кредитлар асосида ижтимоий уйлар ва автомашиналар берилиши кутилмоқда. Шунингдек ўқитувчиларнинг оила аъзоларига ёрдамчи хўжалик юритиш учун қорамол ва паррандалар сотиб олиш, иссиқхоналар, лимонарийлар кабиларни яратиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
KUN.UZ мухбири Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилиш якунлари тўғрисида берган маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилади. Газета ва журналларга мажбурий обуналар бекор қилинади. Ортиқча ёзув-чизувларга барҳам берилади. ХТВ билан мувофиқлаштирилмаган текширувлар ўтказилмайди. Халқ таълими тизими ходимларининг турли тозалаш ишларига жалб қилиниши тақиқланади.
Мавзуга оид
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024