Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан белгиланишича, “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек, улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;
тиббиёт ходимларининг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 сентябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 октябрь.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мажбурий тиббий суғурта тизими 2021 йилдан бошлаб жорий этилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026