Жаҳон | 15:34 / 18.08.2018
14641
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь бош вазирини алмаштирди

Фото: БелТА

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳукуматининг янги раҳбарини тайинлади. Бу ҳақда «БелТА» агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бош вазир лавозимини Ривожланиш банкининг собиқ раҳбари Сергей Румас эгаллади. Бундан аввал Вазирлар Маҳкамасига Андрей Кобяков раҳбарлик қилаётганди. Бундан ташқари бунга қадар вазирлар кенгаши аппаратида раҳбар лавозимида ишлаб келган Александр Турчин бош вазирнинг биринчи ўринбосарига айланди.

Аввалроқ, Лукашенко Саноат ҳамда Қурилиш ва архитектура вазирликларининг раҳбарларини истеъфога чиқариш ҳақида топшириқ берганди. Шунингдек, Давлат ҳарбий саноат қўмитаси раиси ва Хавфсизлик кенгаши давлат котиби хизматга бутунлай нолойиқ экани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид