Ўзбекистон | 14:09 / 13.08.2024
4897
1 дақиқада ўқилади

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан телеканалларга кўрсатма хати юборди

Бунга охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари орқали рекламаларни тарқатишда қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари сабаб бўлган.

Рақобат қўмитаси рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборди.

Қўмитанинг қайд этишича, бунга охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари сабаб бўлган.

Кўрсатмада телеканаллардан бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

«Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонунбузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланишини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Мавзуга оид