Ўзбекистон | 11:03 / 07.02.2022
19293
2 дақиқада ўқилади

Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 7 феврал куни халқ депутатлари Оққўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари таништирилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сессияда қатнашган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари иш бошлаганини маълум қилди.  

Бу лавозимга шу вақтга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Холмирза Ниёзов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январидан декабрига қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.

Аввалроқ, Оққўрғон тумани ҳокими Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

Мавзуга оид