Telegram’ни Россияда блоклай бошлашди
Роскомнадзор вакиллари Россиядаги алоқа операторларига Telegram мессенжерига кириш чекланаётгани ҳақида маълумот жўнатди. Бу ҳақда идора ўз сайтида хабар берган.
«Роскомнадзорга Таганский туман судининг Россия ҳудудида Telegram Messenger Limited Liability Partnership маълумотни интернетда тарқатиш ташкилотчиси интернет-ресурсларига кириш чеклангани ҳақидаги қарори келиб тушди. Шу сабабдан ушбу интернет-ресурслар ҳақидаги маълумот душанба, 16 апрель куни алоқа операторларига – киришни чеклаб қўйиш мақсадида юборилди», - дейилади расмий хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Москва шаҳар Таганка судининг Россия ҳудудида мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига изоҳ берганди.
Мавзуга оид: Telegram’нинг Россияда блокланиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Мавзуга оид
16:39
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
14:07
2025 йилда Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилиши режалаштириляпти
13:20
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди
10:10