Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат 21 июн куни Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқади
Шунингдек, Рақобат қўмитаси раисини сайлаш, Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Фото: Kun.uz
21 июн куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлиси чақирилади.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Маълумот учун, ҳозирги бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев бу лавозимда 2019 йил июнидан буён ишлаб келмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, Бош прокурорнинг ваколат муддати 5 йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмас.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозими эса 2023 йил ноябрида Шоҳрух Шораҳмедов кетганидан буён бўш қолмоқда.
Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабарига кўра, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда яна қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги, «Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
16:30 / 29.04.2026
Пайариқ туманидаги 11 та метан-шохобча ўзаро келишиб нарх оширгани аниқланди
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
19:17 / 16.04.2026