Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Шоҳрух Шораҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан олинган.
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
“Давлат бошқаруви” канали хабарига кўра, Шоҳрух Шораҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рақобат қўмитаси раислигидан кетган.
Аввалроқ Шоҳрух Шораҳмедов лавозимида озод этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Президент ўтказган 9 ноябр кунги селекторда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилган.
Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.
Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шораҳмедовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилганди.
Шоҳрух Шораҳмедов 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, президент администрацияси Ижро этувчи аппарати бош консултанти бўлиб ишлаган.
2019-2020 йилларда — молия вазирининг ўринбосари, 2020-2021 йилларда — соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, 2021-2022 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси бўлган.
Шоҳрух Шораҳмедов 2022 йил декабр ойи охирида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
11:07 / 18.12.2024
Бир қатор нодавлат таълим муассасаларида қонунбузарликлар аниқланди
17:42 / 16.12.2024
7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди
12:22 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси Yandex Go’ни огоҳлантирди
16:39 / 27.11.2024