Ўзбекистон | 13:23 / 26.01.2023
80395
2 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors қиммат моделлари учун контрактацияни очди. Нархлар ўзгарган

Янги шартномаларда Tracker 2 млн сўмдан ортиқроққа қимматлаганини кўриш мумкин. Malibu деярли 10 млн сўмга арзонлашган. Equinox 22 млн сўмгача қимматлашган.

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors'нинг savdo.uzavtosanoat.uz сайтида компания хориждан импорт қиладиган автомобилларнинг янги нархлари пайдо бўлди. Бу моделлар учун шартнома тузиш қайта очилган.

ҚҚС пасайгани ҳисобига, Malibu 10 млн сўмга арзонлашган:

  • Malibu – 395 311 840 сўм (етказиб бериш муддати: 31.03.2023)

ҚҚС пасайганига қарамай, Tracker 2,1–2,6 млн сўмга қимматлашган:

  • Tracker Turbo 1.2 LS AT – 211 454 880 сўм (31.08.2023)
  • Tracker Turbo 1.2 LTZ AT – 231 196 000 сўм (30.06.2023)
  • Tracker Premier 2023 AT – 251 142 080 сўм (31.07.2023)

ҚҚС пасайганига қарамай, Equinox, Traverse ва Tahoe 5 фоизга қимматлашган:

  • Equinox 1LT – 441 000 000 сўм (30.06.2023)
  • Equinox 3LT – 472 500 000 сўм (31.05.2023)
  • Traverse – 734 530 720 сўм (30.06.2023)
  • Tahoe – 1 109 274 880 сўм (31.07.2023)

Етказиб бериш муддатлари 26 январ соат 12:00 ҳолати учун актуал.

Қисман Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган моделлар сотуви эса ҳали тикланмади.

Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo учун контрактация декабр ойида ёпилган эди. Шартнома тузиш бошланганида уларнинг ҳам нархи ошиши кутиляпти.

Мавзуга оид