Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди
Эркабой Тожиев / Фото: Халқаро пресс-клуб
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олиниши маълум қилинганди. Ботир Юсупов 2018 йил 16 январдан бери Қашқадарё вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётганди.
Kun.uz Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланиб, ушбу тайинловга ойдинлик киритишни сўради. У бу маълумотни ҳозирча расман тасдиқламади ва, ўз навбатида, инкор ҳам этмади.
Маълумот ўрнида: адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев Бош прокуратура бошқарма бошлиғи, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазифаларида ишлаган. 2017 йилнинг 14 ноябрида бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланган, 2018 йил 21 февралида биринчи ўринбосарликка кўтарилган эди. У Ўзбекистон президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Мавзуга оид
10:52 / 26.12.2025
Макриддаги тоғ портлатилиши бўйича изоҳ берилди: уй ва мактаб деворларидаги ёриқлар қўшимча текширилади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
09:13 / 06.12.2025
Хизматдаги ЙПХ ходимини видеога олиб, тармоққа жойлаш – маъмурий қамоқ билан тугади
10:15 / 14.09.2025