
: Саудия Арабистони ҳукумати Яманнинг Адан шаҳри коалиция кучлари томонидан ишғол қилингани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда
хабар бермоқда. Саудия Арабистони қироллиги вакилининг айтишича, айни вақтда Аданда коалиция аскарлари мавжуд эмас. Бироз олдинроқ, Саудия Арабистони ва иттифоқчи кучларнинг ҳарбийлари қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлаб, Адан шаҳрига ҳусийчилар билан жанг қилиш мақсадида киргани ҳақида хабарлар тарқалганди.







