Ўзбекистон | 15:35 / 11.05.2015
3136
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дифференциация қилинган солиқ ставкалари 2020 йилга қадар узайтирилди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов дифференциция қилинган ставкалар бўйича даромад солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар муддатини 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

2009 йилдан буён Ўзбекистоннинг тижорат банклари учун даромад солиғи узоқ истиқболли инвестицион молиялаштириш улушига қараб камайтириб борилади. Ушбу имтиёз 2015 йилнинг 1 январига қадар белгиланган эди. Эндиликда унинг муддати яна беш йилга узайтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси тижорат банкларининг Имтиёзли кредит жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредит даромадларини беш йилга муддатга солиқлардан озод қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш