ЕЧЛнинг финал учрашувига “Барселона” мухлисларига берилган билетлар квотаси 19500тани ташкил қилди.
Бу билетлардан 13294таси клуб аъзолари орасида, яна 3323та билет қолган мухлислар орасида тақсимланди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг “Ювентус”-“Барселона” финал учрашуви 6 июнда Берлинда, 74228 томошабинга мўлжалланган “Олимпияштадион” стадионида бўлиб ўтади.






