Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 14:46 / 20.05.2015
2609
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги инновацион ғоялар ярмаркасида пахта терувчи робот намойиш этилди
19 май куни Тошкентда очилган VIII Инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологиялар республика ярмаркасида пахта терувчи робот намойиш этилди. Бу ҳақда МyТashkent.uz хабар берган.
Хабар қилинишича, робот объективи очиқ пахта чаноғини кўргач, қўлини чаноққа узатиб, пахтани олади ва контейнерга солади. «Қўл»нинг бошқарилиш механизми алоҳида эътироф этилган.
Инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологиялар республика ярмаркаси 20 ва 21 май кунлари ҳам давом этади. Тадбир «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтмоқда.