Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:40 / 24.05.2015
2898
1 дақиқада ўқилади
Мино Райола: Қайси жамоа кўп пул тўласа, Погбани ўша ерга олиб бораман
"Ювентус” клубининг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола унинг мижози ким кўп пул тўласа, ўша клубда ўйнашини айтиб ўтди.
“Погба қайси жамоага ўтади? Қайси жамоа кўпроқ пул тўласа, менинг мижозим ўша жамоада тўп суради”, - дейди Райола.
Эслатиб ўтамиз, Погбага “ПСЖ” ва “Реал” клублари қизиқиш билдиришаётганди. Погба жорий мавсумда 39та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол киритган.