Спорт | 16:01 / 28.05.2015
1663
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда биринчи бор бокс бўйича АПБ турнирлари доирасида ўйинлар ўтказилади

2015 йилнинг 30 майида Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича 60 кг гача бўлган вазн тоифасида АПБ турнирлари биринчи силсиласи учрашувлар ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро бокс ҳаваскорлари уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Маълумот учун, АПБ (АРВ) ярим ҳаваскор бокс йўналишидир. Бу сериядаги турнирлар Халқаро бокс ҳаваскорлари уюшмаси томонидан профессионал ва ҳаваскор бокс имкониятларини бирлаштириш асосида ташкил этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш