Иқтисодиёт | 16:31 / 03.06.2015
4058
1 дақиқада ўқилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2015 йилдаги ўсиш прогнозларини туширди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2015 йили Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш прогнозларини 7.8 фоиздан 7 фоизга туширди. Биринчи рақам молиявий ташкилот томонидан жорий йилнинг январида берилган эди.

Май ойида эълон қилинган “ЕТТБ операциялари мамлакатларидаги минтақавий иқтисодий истиқболлар” ҳисоботида таъкидланишича, кўрсатилган даврда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9.8 фоизга қисқаради. Илгари бу кўрсаткич 11 фоизга тенг бўлиши айтилганди.

Шунингдек, айтилишича, ўтган йили мамлакатдаги иқтисодий ўсиш 8.1 фоизни, инфляция 8.4 фоизни ташкил қилган.