Англиялик ярим ҳимоячи Жеймс Милнер эркин агент мақомида "Ливерпул"га ўтмоқда. Бу ҳақида клуб расмий сайтида хабар берилган
Хабарда айтилишича, мерсисайдликлар футболчи билан шартнома борасида келишувга эришган. Милнер «Ливерпуль» билан 1 июлда шартнома имзолайди. Ўша куни ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан шартномаси муддати якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи беш йил давомида "Манчестер Сити"да ўйнади.






