Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:39 / 05.06.2015
1848
1 дақиқада ўқилади
Берлускони "Милан"ни 1 млрд доллар эвазига сотишга рози бўлмади
"Милан" жамоаси президенти Сильвио Берлускони таиландлик тадбиркор Би Тэчаубол томонидан жамоани сотиб олиш мақсадида билдирилган 1 млрд долларлик таклифни рад этди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берган.
Тэчаубол 4 июнь куни Аркоре шаҳрида Берлускони билан учрашув ўтказган ва ўз сўровига рад жавобини олган.
Берлускони жамоани фақат акциядорлар гуруҳига сотиши мумкинлигини қайд этиб ўтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш