Microsoft компанияси TwinsOrNot.net сервисини ишга туширди. У одамларнинг ўхшашлигини сурат бўйича қиёслаб, аниқлайди.
Илгариги илова – HowOld.net мисол, янги хизмат ҳам қўллашда қийинчиликлар туғдирмайди: икки фотосурат тизимга жойлаштирилиши билан у ўз алгоритмлари ёрдамида суратларда қайд қилинган одамларнинг қай даражада ўхшашлигини текширувдан ўтказади.
HowOld.net фойдаланувчиларнинг ёши ва жинсини аниқлаб берар эди.






