Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:20 / 24.06.2015
1560
1 дақиқада ўқилади
Зайниддин Зидан: «Реал»ни бошқариш таклифини рад этмайман, аммо ҳали вақтим келмади
"Реал Кастилья" жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан "Реал" клубини бошқаришга эрта эканини навбатдаги марта айтиб ўтди.
"Анчелотти "Реал"дан кетгани қайғули албатта. Аммо кучли клублардаги қонуният шунақа - соврин юта олмасанг, жамоадан кетасан.
Мени бош мураббийликка чақиришмаганидан ҳафсалам пир бўлмадими? Менинг вақтим ҳали келганича йўқ. Агарда менга бош мураббийликни таклиф этишса, рад этмаган бўлардим.
Чунки мен профессионалман ва бундай имкониятни қўлдан бой бермайман", - дейди Зидан.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш