Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 09:25 / 29.06.2015
2234
1 дақиқада ўқилади
Қуёш батареяларида парвоз қилувчи Solar Impulse 2 самолёти Япониядан Гавайига учиб кетди
Қуёш батареяларида дунё бўйлаб парвоз қилаётган Solar Impulse 2 самолёти Япониянинг Нагоя шаҳридан Гавайи ороллари томон учиб кетди, деб хабар бермоқда Kyodo агентлиги.
Тинч океанида жойлашган оролларгача парвоз давомийлиги 120 соатни ташкил қилади, бу ушбу экспедиция давомида амалга оширилган энг узоқ давом этган парвоз бўлади.
Самолётни швейцариялик учувчи Андре Боршберг бошқармоқда.
Аввалроқ Тинч океани устидан парвоз амалга ошираётган Solar Impulse самолёти Японияга қўнишга мажбур бўлгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш