2015 йилнинг 25 июнь куни номаълум ҳайдовчи автомашинани Самарқанд шаҳрининг Хўжасоат маҳалласида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган йўловчи - самарқандлик 1997 йилда туғилган йигитни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб

қолган

.

Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро "Зил-45021" русумли автомашинада содир этгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.