Ўзбекистон | 13:13 / 07.07.2015
8070
1 дақиқада ўқилади

Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини интернет орқали лицензиялаш имконияти туғилди

Давлат интерфаол хизматлари ягона порталида янги хизмат очилди. Эндиликда нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш ҳақидаги мурожаатни интернет орқали йўллаш мумкин бўлди.

Барча зарурий ҳужжатлар Ягона портал орқали юборилади. Ҳужжатлар кўриб чиқилгач, жавоб ҳам шу тартибда жўнатилади.

Хизмат пуллик бўлиб, фақат юридик шахсларга кўрсатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш