Спорт | 18:48 / 10.07.2015
7214
1 дақиқада ўқилади

“Россия 2” телеканали Чагаев ва Пьянета жангини жонли тарзда эфирга узатади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси WBA йўналишида “Мунтазам” жаҳон чемпиони бўлган Руслан Чагаевнинг италиялик Франческо Пьянетага қарши ўтказадиган ҳимоя жанги “Россия 2” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Ушбу чемпионлик жанги 11 июль куни Германиянинг Магдебург шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг трансляцияси Тошкент вақти билан тунги 01.00да бошланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш