Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 13:09 / 16.07.2015
2808
1 дақиқада ўқилади
Solar Impulse 2 бузилиб қолгани учун 2016 йилга қадар парвозларни бекор қилди
Solar Impulse 2 самолётининг дунё бўйлаб парвози қуёш батареяларининг носозлиги туфайли тўхтатилди.
Тинч океани устидан учиб ўтиш чоғида батареялар қаттиқ қизиб, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолди. Самолёт жамоаси вакилларининг аниқлаштиришича, бузилиш техник носозлик туфайли эмас, лойиҳалаштиришдаги хатолар туфайли юзага келган. Муҳандислар ушбу батареялар тропик иқлим шароитида тезроқ қизиб кетишини эътиборга олишмаган.
Самолёт бир неча ой мобайнида таъмирланиши айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш